Фойдаланиш шартлари
Охирги янгиланиш: 2026-йил 21-октабр
onlayntaklifnoma.uz хизматидан фойдаланиш орқали сиз қуйидаги шартларга розилик билдирасиз.
1.Хизмат
Онлайн Таклифнома — тўй, суннат, туғилган кун ва бошқа тадбирлар учун интерактив онлайн таклифномалар яратиш ва улашиш хизмати.
2.Аккаунт
Рўйхатдан ўтишда тўғри маълумот киритинг. Паролингиз ва аккаунтингиз хавфсизлиги учун ўзингиз жавобгарсиз.
Шартларни бузган аккаунтлар огоҳлантиришсиз блокланиши мумкин.
3.Сиз жойлаган контент
Таклифномага юклаган расм, матн ва мусиқангиз учун ўзингиз жавобгарсиз ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишингиз керак.
Қонунга зид, ҳақоратли ёки бошқаларнинг ҳуқуқларини бузадиган контент тақиқланади — бундай контент олиб ташланиши мумкин.
4.Нархлар ва тўлов
Пуллик тариф ва обуналар нархи «Нархлар» саҳифасида кўрсатилган. Тўлов Click, Payme ёки Multicard орқали қабул қилинади ва тасдиқлангач хизмат дарҳол фаоллашади.
Тўлов бўйича савол ёки эътирозлар бўлса, биз билан боғланинг — ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилади.
5.Жавобгарлик
Хизматни узлуксиз ишлаши учун ҳаракат қиламиз, аммо техник ишлар ёки бизга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли қисқа узилишлар бўлиши мумкин.
Таклифномадаги маълумотлар (сана, манзил ва бошқалар) тўғрилиги учун таклифнома эгаси жавобгар.
6.Ўзгаришлар ва алоқа
Шартлар янгиланиши мумкин; янги таҳрир шу саҳифада эълон қилинади. Саволлар бўйича «Алоқа» саҳифаси ёки Telegram орқали ёзинг.