Ёрдам
Кўп бериладиган саволлар
Онлайн таклифнома нима?+
Қоғоз ўрнига меҳмонларга битта ҳавола (линк) юборилади. Уни очганда интерактив саҳифа чиқади: исмлар, сана, жой, харита, тўйгача қолган вақт ва мусиқа.
Таклифномани ким тайёрлайди — сиз ёки мен?+
Ўзингиз, 5 дақиқада. Дизайнни танлайсиз, исм, сана ва манзилни ёзасиз — натижа дарҳол кўринади. Сақлаганингиздан сўнг линк тайёр.
Рўйхатдан ўтиш керакми?+
Дизайнларни кўриш учун — йўқ. Таклифнома яратиш учун Google орқали бир босишда кирасиз: барча таклифномаларингиз кабинетингизда сақланади.
Меҳмон илова ўрнатиши керакми?+
Йўқ. Ҳавола Telegram, WhatsApp, Instagram ёки SMS орқали юборилади ва исталган телефон браузерида очилади.
Ўз расмларимни қўйсам бўладими?+
Ҳа. Дизайндаги расмларни битталаб ўз суратларингиз билан алмаштирасиз. Баъзи дизайнлар тўлиқ чизилган — уларда расм бўлмайди.
Таклифнома қайси тилларда бўлади?+
Тўрт тилда: ўзбекча (лотин ва кирилл), русча ва инглизча. Тилни яратишда танлайсиз — дизайндаги барча ёзувлар шу тилга ўтади.
Яратгандан кейин ўзгартирса бўладими?+
Ҳа, исталган вақт. Таҳрирлаш ҳаволаси орқали исм, сана, манзил ва расмларни ўзгартирасиз — меҳмонлардаги ҳавола ўзгармайди.
Тўлов қандай?+
Бепул дизайнлар — бепул. Пуллик дизайнлар учун обуна оласиз ва Раҳмат (Multicard) орқали Uzcard, Ҳумо ёки Виса карта билан онлайн тўлайсиз — обуна дарҳол фаоллашади. Обуна муддатида белгиланган миқдорда таклифнома яратасиз.
Таклифномани қоғозга ҳам чиқарса бўладими?+
Ҳар бир таклифнома учун QR-код берилади — уни қоғоз таклифнома ёки тўйхона эшигига қўйишингиз мумкин.