Меҳмонлар очиб кўрадиган таклифнома
Қоғоз эмас — тирик саҳифа. Муҳр синади, парда очилади, мусиқа янграйди. Дизайнни танланг, маълумотларни ёзинг — линк 5 дақиқада тайёр.
- дизайн
- 167
- дизайн
- маросим тури
- 6
- маросим тури
- тайёрлаш
- 5 дақ
- тайёрлаш

167 та дизайн — ҳар бири ўз саҳнаси
Ҳар бир маросим учун
ҲаммасиКоллексия
Босинг ва синаб кўринг
Барча 167 таҚандай ишлайди
Уч қадам — ва линк қўлингизда
- 01
Дизайнни танланг
Каталогдан ёққанини босиб, телефонингизда жонли синаб кўринг.
- 02
Маълумотларни ёзинг
Исмлар, сана, жой ва расмлар. Натижа ёнма-ён жонли кўринади.
- 03
Линкни юборинг
Сақлаган заҳотингиз ҳавола ва QR-код тайёр — Telegram, WhatsApp орқали тарқатинг.
Имкониятлар
Қоғоз таклифнома қила олмайдиган нарсалар
Ҳар бири — интерактив
Муҳрни синдириш, пардани очиш, чой қуйиш: меҳмон таклифномани «очади», шунчаки ўқимайди.
Тўйгача саноқ
Кун, соат, дақиқа — ҳар очганда жонли ҳисобланади.
Бир босишда харита
Yandex ва Google харитаси, календарга қўшиш тугмаси.
Фон мусиқаси
Ўз қўшиғингизни қўясиз — биринчи босишда янграйди.
Ўз расмларингиз
Дизайндаги расмларни битталаб ўз суратларингизга алмаштиринг.
Ким келади — биласиз
«Келаман / Кела олмайман» жавоблари рўйхатда, Excel’ga юклаб олинади.
Битта линк, чексиз меҳмон
Чоп этиш, қоғоз ва етказиб бериш харажати йўқ.
Исталган пайт таҳрирлаш
Сана ёки жой ўзгарса — тузатасиз, линк ўша-ўша қолади.
Нархлар
Бепул бошланг, керак бўлса — обуна
Бепул дизайнлар билан ҳозироқ яратинг. Пуллик дизайнлар учун обуна олинг — муддат давомида белгиланган миқдорда таклифнома.
Бепул
Синаб кўриш учун — оддий шаблонлар
Бепул
- Бепул шаблонлар
- 1 та расм
- Харита ва таймер
- Сайт логотипи билан
Стандарт
Стандарт — 1 ой
Интерактив дизайнлар шу тарифдан бошланади
99 000сўм
- 1 ой
- 1 та таклифнома
- Стандарт шаблонлар
- 3 та расм
- Фон мусиқаси
- Келаман/келмайман (RSVP)
Премиум
Премиум — 1 ой
Ҳаммаси: кўпроқ расм, табриклар, логотипсиз
199 000сўм
- 1 ой
- 3 та таклифнома
- Барча шаблонлар
- 10 та расм галерея
- Меҳмонлар табриклари
- Логотипсиз
Саволлар
Онлайн таклифнома нима?+
Қоғоз ўрнига меҳмонларга битта ҳавола (линк) юборилади. Уни очганда интерактив саҳифа чиқади: исмлар, сана, жой, харита, тўйгача қолган вақт ва мусиқа.
Таклифномани ким тайёрлайди — сиз ёки мен?+
Ўзингиз, 5 дақиқада. Дизайнни танлайсиз, исм, сана ва манзилни ёзасиз — натижа дарҳол кўринади. Сақлаганингиздан сўнг линк тайёр.
Рўйхатдан ўтиш керакми?+
Дизайнларни кўриш учун — йўқ. Таклифнома яратиш учун Google орқали бир босишда кирасиз: барча таклифномаларингиз кабинетингизда сақланади.
Меҳмон илова ўрнатиши керакми?+
Йўқ. Ҳавола Telegram, WhatsApp, Instagram ёки SMS орқали юборилади ва исталган телефон браузерида очилади.
Ўз расмларимни қўйсам бўладими?+
Ҳа. Дизайндаги расмларни битталаб ўз суратларингиз билан алмаштирасиз. Баъзи дизайнлар тўлиқ чизилган — уларда расм бўлмайди.
Меҳмонларингиз ҳайратлансин
Дизайнни танланг, Google орқали киринг ва 5 дақиқада линкни олинг.
Таклифнома яратиш










































